Линклар

Барак Обама Франция президенти билан учрашди


АҚШ демократик партиясидан президентликка номзод Барак Обама ўзининг хориж сафари доирасида Парижда Франция президенти Николя Саркози билан учрашди.

Франция раҳбари мамлакат нашрларидан бирига берган интервьюсида Барак Обамани “дўстим”, дея таърифлаган эди.

Францияга келишдан аввал Барак Обама Германияда бўлди. Бу ерда у Германия ҳукумати расмийлари билан учрашиб, Берлинда 200 минг кишилик митингда нутқ сўзлади. Барак Обама ўз нутқида глобал муаммолар, жумладан, терроризмга қарши кураш, иқлим ўзгаришини бартараф этишда Европа ва америкаликларни бирлашишга чақирди.
XS
SM
MD
LG