Линклар

logo-print

ҲРУ вакили Ўзбекистондан чиқариб юборилди


“Human Rights Watch” инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакили Игорь Воронцов Ўзбекистондан чиқариб юборилди.

Ўзбекистон расмийларининг таъкидича, Игорь Воронцов “ўзбек халқи менталитети билан таниш эмас ҳамда мамлакат раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларга тўғри баҳо бера олмайди”.

ҲРУ расмий Тошкент ҳаракатини кескин қоралади. Ташкилот эълон қилган баёнотда Ўзбекистонда бир қатор соҳаларда “ортга кетиш” кузатилаётгани айтилган. Шунингдек, ташкилот вакили Вероника Голдстон “расмий Тошкент ЕИ устидан кулмоқда, Брюссель ўз навбатида бундай қилиқларга тоқат қилмаслигини намойиш этиши керак”, деган фикрларни билдирди.
XS
SM
MD
LG