Линклар

Ҳожибой Тожибоев вафот этди


24 июль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сўз устаси Ҳожибой Тожибоев Тошкентда вафот этди.

Марҳумнинг жанозаси санъаткор таваллуд топган Тожикистоннинг Ленинобод туманидаги Янгиқишлоқ қишлоғида ўқилди. Таниқли санъаткорнинг жанозасига юзлаб одам тўпланди.

Ҳожибой Тожибоев 24 июль куни тушдан кейин Тошкент шаҳридаги 16-шифохонада оламдан ўтган.
XS
SM
MD
LG