Линклар

logo-print

Триполидаги отишмалар


Ливан шимолида жойлашган Триполи шаҳрида рақиб гуруҳлар ўртасида отишмалар содир бўлди. Оқибатда камида олти киши нобуд бўлди, 30дан ортиқ одам яраланди.

Хабарларга кўра, қуролли тўқнашув суннийлар ва шиа мазҳабига мансуб оқимлардан бири бўлган алавийлар ўртасида юз берган.

Ливандаги рақиб гуруҳлар шу ой бошида миллий бирлик ҳукумати ташкил этган эди. Аммо томонлар Ҳизбаллоҳ шиа гуруҳи эга бўлган қуроллар масаласида келишувга эриша олмаётир.
XS
SM
MD
LG