Линклар

logo-print

Покистон бош вазири АҚШ раҳбарлари билан учрашади


Покистон бош вазири Юсуф Риза Жилоний АҚШ раҳбарлари билан сўзлашув ўтказиш учун Вашингтонга жўнаб кетди.

АҚШ президенти Жорж Буш душанба куни Оқ уйда Жилонийни қабул қилиши кутилмоқда. Покистон бош вазирининг АҚШ вице президенти Дик Чейни ва давлат котиби Кондолиза Райс билан ҳам музокара ўтказиши режаланган. Мазкур ташриф Покистон “Толиблар” ва “Ал-Қоида” жанггариларига қарши кескин чоралар кўриши кераклиги борасида Исломободга босимлар кучайган пайтга тўғри келди. Аммо Жилоний куч сўнгги восита эканини таъкидлаб, жанггарилар билан сўзлашувлар олиб бориш йўлидаги уринишни давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG