Линклар

Эрон катта миқдорда центрифугаларга эга


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот ўз мамлакати беш мингдан олти минггача уранни бойитувчи центрифуга ускуналарига эга эканини айтди.

Апрель ойида қилган чиқишида М.Аҳмадийнажот Эронда уч мингта центрифуга борлигини айтган эди. Ядровий қуролларни тарқатмаслик ҳақидаги келишувга қўшилган Эрон расмийлари уранни бойитиш ишлари тўхтатилмаслигини айтган. Шунингдек, Эрон раҳбарлари мамлакат тинч мақсадни кўзлаб мустақил равишда ядро ёнилғиси тайёрлаш ҳуқуқига эга эканини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG