Линклар

Эрдўғон туркларни бирликка даъват этди


Туркия Конституциявий суди ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партиясини ёпиш масаласини муҳокама қилишига икки кун қолганда бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатни бирликка чақирди.

“Ҳуррият” газетасига берган интервьюсида Эрдўғон ўтмишда хатоликларга йўл қўйган бўлиши мумкинлигини айтди. Аммо у Туркия “ижтимоий тинчликни қайта тиклаши” кераклиги ва барча туркларнинг иттифоқда тинч-тотув яшаши жуда муҳимлигини таъкидлади.

Прокурорлар Эрдўғон ва унинг партиясини Туркиянинг дунёвийлик принципига зид равишда мамлакатда Исломий қонунларни жорий қилишга уринганликда айблаган.
XS
SM
MD
LG