Линклар

logo-print

Обама хорижга сафарини Буюк Британияда якунлайди


Демократик партиядан АҚШ президенти лавозимига номзод бўлган Барак Обама хорижга сафарининг охирги куни Лондонда Яқин Шарқ бўйича вакил Тони Блэр ва Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун билан учрашди.

У америкаликлар дуч келаётган ички муаммоларга ечим топишнинг энг мақбул йўли хориждаги иттифоқчилар билан ҳамкорлик эканини таъкидлаб, Европа ва Яқин Шарққа сафаридан шу мақсад кўзланганини билдирди.

“Мен дуч келаётган ички муаммоларимизнинг аксарини хорижда кучли иттифоқчиларга эга бўлмай туриб самарали ҳал қила олмаслигимизга ишонаман. Ироқ ва Афғонистон муаммосини ҳал қилмас эканмиз, биз нафақат ўз хавфсизлигимизни таъминламаган бўламиз, балки катта ресурсларни ҳам йўқотамиз”, –деди Б.Обама.

У сўзига қўшимча қилиб АҚШ ва иттифоқчилари Афғонистонга кўпроқ эътибор қаратса, мақсадга мувофиқ бўлишини яна бир карра таъкидлади.
XS
SM
MD
LG