Линклар

logo-print

Гаровдаги полициячилар қатл этилган


“Ал–Арабия” телеканали ўзига Эрон сунний мусулмонлари гуруҳидан бир телефон қўнғироғи бўлгани ва видеотасвир келиб тушганини маълум қилди. Тасвирда эронлик икки полициячининг қатл этилгани айтилади.

Ўзини “Жундиллоҳ” гуруҳи матбуот вакили, деб таништирган шахснинг айтишича, унинг гуруҳи 12 июнь куни мамлакатнинг Покистон билан чегарасидаги Сараван шаҳрида жойлашган назорат пунктида турган 16 полициячини қўлга олган. Кейин полициячиларни Покистонга олиб ўтган.

Ҳозир бу гуруҳ Эрон ҳукуматидан “Жундиллоҳ”нинг ҳибсда сақланаётган 200 жангчисини озод қилишни талаб этмоқда. Агар талаб бажарилмаса, полициячилар ҳар ҳафтадан иккитадан полицичини ўлдиради.

Ҳозирга қадар 16 полициячидан 10 нафари ўлдирилган, демоқда бу гуруҳ матбуот вакили.
XS
SM
MD
LG