Линклар

logo-print

Турк қўшинлари навбатдаги ҳаво зарбасини амалга оширди


Туркия қўшинлари Ироқ шимолида курд жангариларига тегишли экани гумон қилинган 12 та нуқтага ҳаво зарбаси берди.

Ҳарбийлар баёнотида айтилишича, Ироқ-Эрон чегарасидаги тоғли ҳудудларда курд исёнчиларининг таянч нуқталари борлиги тахмин қилинган.

Туркия жануби-шарқига ўрнашиб олган курд жангарилари 1984 йилдан буён ҳукуматга қарши курашни давом эттириб келмоқда ва уларнинг ўқтин-ўқтин Ироқ шимолида таянч нуқталарида Туркияга қарши ҳужумларга ҳозирлик кўргани айтилади.

Туркия қўшинлари эса жорий йил давомида курд жангариларининг Ироқдаги истеҳкомларини бир неча бор ўққа тутиб, февраль ойида Ироқ ҳудудида уларга қарши кенг кўламли амалиётлар ўтказганди.
XS
SM
MD
LG