Линклар

Шикоят ариза судга топширилди


Радован Караджичнинг Сербия суди чиқарган қарор юзасидан шикоят ариза топшириши мумкин бўлган муддат жума куни ярим тунда ниҳоясига етди.

Р.Караджичнинг адвокати Белградда чоп этиладиган “Политика” нашрига берган интервьюсида шикоят аризасини пайшанба куни оқшом почта орқали юборганини маълум қилди. У ўз мижозининг Гаага трибуналига берилишини имкон қадар кўпроқ кечиктириш мақсадида шундай қарорга келганини айтмоқда. Шикоят аризаси судга келиб етганидан сўнг суд уч кун ичида Р.Караджичнинг тақдирини ҳал қилувчи хулосасини айтиши лозим.

Радован Караджич 1990 йиллардаги урушда инсониятга қарши жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG