Линклар

Аҳмадободда хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда


Ҳиндистоннинг бу шаҳрида жума ва шанба кунлари содир этилган жами 17 портлашда 45 киши нобуд бўлиб, юздан зиёд фуқаро жароҳатланган эди.

Унчалик таниш бўлмаган “Ҳиндистон мужоҳидлари” ҳаракати мазкур портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Шунингдек, жума куни Бангалор шаҳридаги портлашда ҳам бир киши нобуд бўлган эди. Ҳиндистон расмийлари портлашларга алоқадорликда гумон қилинган ўнлаб фуқаро ҳибсга олинганини билдирди.
XS
SM
MD
LG