Линклар

Насронийлар ташкилотлари қайта рўйхатга олинмади


Тожикистон Маданият вазирлиги мамлакатда фаолият юритган насронийлик динига мансуб учта ташкилотни қайта рўйхатга олмади.

Тожикистон расмийлари жорий йил бошида бу ташкилотларни рўйхатга олиш жараёнини вақтинчалик тўхтатиб, улардан қўшимча ҳужжат топширишни талаб қилган. Бироқ Тожикистон Маданият вазирлиги расмийсининг айтишича, бу ташкилотлар аъзолари ҳукумат талабини инкор қилиб, мамлакатдаги фаолиятини давом эттираверган.
XS
SM
MD
LG