Линклар

Ўзбекистон Қозоғистонга сув ўтказишни яна камайтирди


Ўзбекистон Жанубий Қозоғистондаги “Дўстиқ” каналига ўтказилаётган сув миқдори сониясига 10 куб метрга камайтирди. Ҳозир каналдан сониясига 65 куб метр сув ўтмоқда.

“Югводхоз” сув хўжалиги давлат коммунал корхонасининг билдиришча, Ўзбекистон томони сув ўтказишни камайтиргани сабабларини изоҳламаган.

Икки давлат ўртасидаги келишувга кўра, Ўзбекистон қўшни давлатга сониясига 85 куб метр сув ўтказиши керак. Бироқ сув камлиги боис, ҳозир Қозоғистон жанубидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва пахта экини нобуд бўлиш арафасида турибди.
XS
SM
MD
LG