Линклар

logo-print

Сув тошқини қурбонлари сони ортмоқда


Украина ғарби ва Руминия шимолида рўй берган сув тошқини оқибатида 20га яқин фуқаро нобуд бўлди. Сув тошқинига бир неча кун тинмай ёққан кучли ёмғир сабаб бўлган.

Украина Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, 21 мингта хонадон сув остида қолган, қарийб етти минг фуқаро хавфсиз жойга кўчирилган. Мамлакат президенти Виктор Юшченко табиий офатдан зарар кўрган вилоятларга сафар қилди.

Руминияда ҳам сув тошқини оқибатлари бартараф этилмоқда. Табиий офат оқибатида бу ерда беш киши нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG