Линклар

Виктор Бут масаласида суд муҳокамаси кечиктирилди


Таиланд суди ноқонуний қурол савдосида гумон қилинган Россия фуқароси Виктор Бутни АҚШга экстрадиция қилиш масаласи муҳокамасини 22 августга қолдирди.

Хабарларга кўра, адвокат суд мажлисига етиб кела олмагани боис, бу муҳокама кечиктирилган.

Россия қуролли кучлари собиқ офицери В.Бут жорий йилнинг март ойида Бангкокда ҳибсга олинган эди. АҚШ ҳукумати уни Колумбиядаги исёнчиларга қурол-яроғ етказиб беришда ҳамда АҚШ ҳарбийларига ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўришда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG