Линклар

Чипталар сотиб бўлинди


Ёзги Олимпиада ўйинлари ташкилотчилари Пекинда бўлиб ўтажак спорт беллашувлари учун мўлжалланган чипталарнинг барчаси сотиб бўлинганини маълум қилди.

Ёзги Олимпиада ўйинлари учун мўлжалланган 250 мингта чипта 25 июль куни савдога чиқарилган эди. Чипта сотиш жараёнида тартиббузарликлар рўй бергани боис, полиция ходимлари кассалар атрофига темир тўсиқлар ўрнатишга мажбур бўлган.

Ташкилотчиларнинг билдиришича, бошқа шаҳарларда ўтказилажак футбол баҳслари учун чипталар ҳануз мавжуд.

Пекиндаги Ёзги Олимпиада ўйинларига 8 август куни старт берилади.
XS
SM
MD
LG