Линклар

logo-print

Ироқдаги портлашлар ўнлаб фуқаро ҳаётига зомин бўлди


Ироқнинг икки шаҳрида содир этилган портлашларда 50 киши нобуд бўлди, юздан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Полициянинг билдиришича, Бағдоднинг Карадда туманида худкуш аёл томонидан содир этилган портлашда 25 киши нобуд бўлган, 72 киши жароҳатланган. Бағдоддаги портлаш шиалар Кадҳамия зиёратгоҳига тўпланган пайтда содир этилган.

Шунингдек, Киркук шаҳридаги портлашда камида 22 киши нобуд бўлган, 50дан зиёд фуқаро тан жароҳати олган. Бу шаҳардаги портлаш маҳаллий аҳолининг ҳукумат қарорига қарши норозилик акцияси ўтказаётган пайтда содир этилган.
XS
SM
MD
LG