Линклар

Аёллар ҳизбчиликда айбланди


Ўзбекистонда “Ҳизб ут-таҳрир” ҳаракатига алоқадорликда айбдор топилган тўрт аёлга қамоқ жазоси тайинланди.

Денов шаҳри суди аёлларни мамлакат ҳудудида тақиқланган бу ҳаракатга аъзо бўлиш, унинг сафига янги аъзоларни сафарбар қилиш каби жиноятларда айбдор, деб топган.

Хабарларга кўра, бу аёлларга уч йилдан беш йилгача бўлган муддатга қамоқ жазоси тайинланган.
XS
SM
MD
LG