Линклар

logo-print

Истанбул портлашлари қурбонлари сони ортмоқда


27 июль куни Истанбулда содир этилган портлаш оқибатида нобуд бўлганлар сони 17 нафарга етди. Портлашда жароҳатланиб шифохонага ётқизилганлардан яна бир нечаси жон таслим қилди.

Расмий маълумотларга кўра, Истанбулда содир этилган икки портлаш унча катта бўлмаган портловчи мосламалар ёрдамида амалга оширилгани. Бу портлтгичлар ахлат қутисига жойланган. Биринчи портлаш оқибатида одамлар жабр кўрмаган. Бироқ орадан ўн дақиқа ўтгач содир этилган портлаш қурбонларга олиб келган.

Истанбул ҳокими Муамар Гулёр бу портлашда камида 17 одам ҳалок бўлгани ва 150 киши яраланганини билдирди.

Якшанба кунги портлашлар террорчилик ҳаракати бўлганига Туркия ҳукуматининг ишончи комил. Лекин ҳозирча бу портлашда кимнинг қўли борлигини тахмин қилиш қийин кечмоқда. Бундан аввалги портлашларда Истанбул расмийлари курд айирмачиларини айблаган эди.

Маҳаллий матбуот эса портлаш бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон партиясининг қонунийлиги юзасидан ўтадиган суд жараёни бошланиши арафасида уюштирилганига эътибор қаратмоқда.

28 июль куни Анқарада Эрдўғон раҳбарлигидаги “Адолат ва тараққиёт” партияси устидан Конституциявий судда жараён бошланди. Сиёсий мухолифлар бу партияни Туркияни исломийлаштиришга ҳаракат қилаётганликда айбламоқда. Туркия Конституциясида эса бундай ҳаракатлар тақиқланади. Агар суд бош вазир партиясини ноқонуний, деб топса, партия фаолияти тақиқланади, мамлакат раҳбарияти эса истеъфо беришга мажбур бўлади.

“Партиянинг тақиқланмаслиги эҳтимолга яқинроқ. Унга, менимча, бир қатор жарималар солинади, холос. Балки айрим сиёсий раҳбарлар лавозимидан бир неча йилга четлаштирилиши ҳам мумкин”, -деди анқаралик сиёсатшунос Ҳусайн Бағли.
XS
SM
MD
LG