Линклар

logo-print

Хитойда инсон ҳуқуқлари вазияти ижобийлашмади


Ёзги Олимпиада ўйинлари арафаси Хитойда инсон ҳуқуқлари вазияти ижобий томонга ўзгармади.

“Халқаро амнистия” ташкилотининг бу баёнот киритилган ҳисоботида айтилишича, сўнгги йил давомида Пекинда ҳукумат сиёсатига қарши норозилик намойиши ўтказган минглаб шахс ҳибсга олинган. Бу шахслардан аксари эса судга тортилмай, оғир ишларга мажбуран жалб қилинган.

“Афсуски, Хитой инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш юзасидан бизга берган ваъдаларга вафо қилмади. Биз Хитой ҳукуматини оммавий ахборот воситалари фаолиятини эркинлаштиришга ва мамлакатда олий жазони бекор қилишга чақирмоқдамиз”,- деди ташкилот вакили Марк Алиссон.

Хитой ҳукумати “Халқаро амнистия” танқидини кескин рад этди.
XS
SM
MD
LG