Линклар

Ариза судга етиб келмади


Радован Караджичнинг Сербия суди қарори юзасидан топширган шикоят аризаси судга етиб келмагани маълум бўлди.

Радован Караджичнинг адвокати эса ўз мижози шикоят аризасини жума куни почта орқали юборганини таъкидламоқда.

Ўтган ҳафтада Сербия суди уруш жиноятларида айбланаётган Радован Караджич Гаагадаги халқаро трибуналга топширилишини билдирган эди. Қонунга мавофиқ, Р.Караджич уч кун ичида суд қарори юзасидан шикоят аризаси топшириши лозим эди.

Эндиликда Р.Караджичнинг шикоят аризаси Сербия судига етиб келмаса, у тез фурсатда Гаагадаги трибуналга топширилиши мумкин.

Айни пайтда Сербия ультрамиллатчилари Радован Караджичнинг халқаро трибуналга топширилишига қарши Белградда норозилик намойиши ўтказишни режалаштирмоқда.

Хабарларга кўра, миллатчилар Сербия ва Босниянинг турли шаҳарларидаги Р.Караджичнинг тарафдорларига мурожаат қилиб, уларни Белграддаги намойишда иштирок этишга чақирган.
XS
SM
MD
LG