Линклар

Хавфсизлик хизмати ходимлари ўлдирилди


Покистоннинг Свот водийсида жангарилар хавфсизлик хизматининг уч ходимини ўлдириб кетди.

Хабарларга кўра, хавфсизлик хизмати ходимлари кетаётган машина Мингора шаҳрида жангарилар пистирмасига дуч келган.

Шунингдек, Германия нашрларидан бири “Толибон” ҳаракати матбуот котибига таяниб, жангарилар мазкур вилоятда ҳукумат қўшинларининг 30га яқин аскарини ўғирлаб кетганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG