Линклар

Судьялар бир тўхтамга кела олмади


Туркия Конституциявий суди ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партиясини ёпиш бўйича даъво муҳокамасини давом эттирмоқда. Суднинг биринчи мажлисида судьялар бир тўхтамга кела олмади.

Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг “Адолат ва тараққиёт” партияси дунёвийлик тамойилларига путур етказишда ва мамлакатда Исломий қонунларни жорий қилишга уринганликда айбланмоқда.

Душанба куни суд жараёни бошланишидан бир неча соат аввал Истанбулда иккита портлаш рўй берган, оқибатда 17 киши нобуд бўлиб, 150 фуқаро тан жароҳати олганди.
XS
SM
MD
LG