Линклар

Халқаро қидирувдагилар қўлга олинди


Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Қидирув” операцияси чоғида халқаро қидирувда бўлган 15 жиноятчини қўлга олди. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам борлиги маълум бўлди.

Қозоғистонда қўлга олинган Рустамов фамилияли шахсга Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан талончилик жиноятини содир этганлик бўйича айблов билдирилган.

Шунингдек, ўлимга олиб келган тан жароҳати етказганликда айбланиб қидирувда бўлган яна бир ўзбекистонлик ҳам қўлга олинган. Солиҳов фамилияли бу шахс ёнидан тўппонча ва 11 та патрон топилган ва у ноқонуний қурол сақлагани учун жиноий жавобгарликка тортилган.
XS
SM
MD
LG