Линклар

Россия Абхазиядан аскарларини олиб чиқмоқда


Россия Грузиянинг айирмачи Абхазия ҳудудига сафарбар қилган ҳарбийларининг бир қисмини у ердан олиб чиқа бошлади.

“Рейтер” ахборот агентлигининг Россия расмийларига таяниб хабар қилишича, темир йўл қўшинларининг 150 аскари Абхазия ҳудудини тарк этган. Қолган 250 нафари ҳам тез орада Абхазия ҳудудини тарк этади.

Россиянинг Абхазия ҳудудига қўшимча ҳарбий юбориш қарорини Грузия, АҚШ ва НАТО кескин танқид қилган эди.
XS
SM
MD
LG