Линклар

logo-print

Свотда хавфсизлик кучлари жангарилар билан тўқнашди


Покистоннинг Свот водийсида хавфсизлик кучлари ва жангарилар ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Покистон қўшинлари матбуот котиби майор Муҳаммад Фарруҳнинг билдиришича, Сарбанда шаҳри яқинида рўй берган тўқнашувда хавфсизлик кучларининг беш аскари ва 25 жангари нобуд бўлган.

Мазкур воқеадан бир кун аввал жангарилар Свотда Покистон хавфсизлик хизматининг уч ходимини ўлдириб, 30га яқин аскарни ўғирлаб кетган эди.

Покистон ҳукумати жорий йилнинг май ойида жангарилар билан тинчлик сулҳига эришган эди. Бироқ жангарилар ҳукуматни бу сулҳга риоя қилмаётганликда айблаб, сўнгги ҳафталар давомида ўз фаоллигини оширди.
XS
SM
MD
LG