Линклар

Партия фаолияти тақиқланмади


Туркия Конституциявий суди ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси фаолиятини тақиқламасликка қарор қилди.

Бироқ бу ҳақда маълум қилган Конституциявий суд раиси партияни давлат томонидан молиялаштириш ярим баробар қисқартирилишини билдирди.

Мамлакат бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг “Адолат ва тараққиёт” партияси дунёвийлик тамойилларига путур етказишда ва мамлакатда Исломий қонунларни жорий қилишга уринганликда айбланаётган эди.

Бундан бироз аввал кузатувчилар мазкур партиянинг тақиқланиши Туркия иқтисодиётига салбий таъсир қилиб, мамлакатда сиёсий бўҳрон юзага келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG