Линклар

Караджич Гаагага келтирилди


Уруш жиноятларида айбланаётган Радован Караджич Сербиядан Нидерландиянинг Гаага шаҳрига келтирилди.

Бу ерда босниялик сербларнинг собиқ етакчиси уруш жиноятлари бўйича Гаага халқаро трибунали ихтиёрига топширилади.

Сешанба куни эса Белградда сербиялик 10 мингга яқин миллатчи Радован Караджичнинг халқаро трибуналга топширилишига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Радован Караджич 90-йиллар бошида 43 ой давомида Сараевони қамал қилиб, 12 минг киши ёстиғини қуритганликда ва 1995 йилда Сребреницада 8 минг мусулмонни қатлиом қилгани учун геноцидда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG