Линклар

Франция расмийси Ўзбекистонда бўлди


Франция ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Жан Пьер Жуйе 28-29 июль кунлари Ўзбекистонга сафар қилиб, ЕИнинг Марказий Осиё давлатларидаги дипломатик миссиялари раҳбарларининг минтақавий мажлисида иштирок этди.

Бу борада эълон қилинган баёнотда айтилишича, мажлисда энергетика, сув ресурслари ва минтақа хавфсизлигига оид масалалар муҳокама қилинган.

Франция расмийси Тошкент сафари чоғида фарғоналик таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева билан учрашиб, унинг даъволанишига кўмаклашишга ва Мартин Энналс мукофоти тақдимот маросимида иштирок этишига ёрдамлашишга ваъда берган.
XS
SM
MD
LG