Линклар

Журналистнинг қотиллари устидан ҳукм ўқилди

  • Гулнора Равшан

Россиялик журналист Иляс Шурпаевни ўлдирганликда гумонланиб қўлга олинган тожикистонлик 25 ёшли Масруржон Ятимов ва 21 ёшли Нажмиддин Муҳиддинов устидан икки ҳафта давом этган суд жараёни ниҳоясига етди.

Тожикистон Олий суди айбланувчиларнинг гуноҳлари тўла исботланган ҳисоблаб, уларнинг ҳар бирини мол-мулкини мусодара қилиш шарти билан 21 йилданга озодикдан маҳрум этди.

М.Ятимовнинг судга берган кўрсатмасига кўра, Иляс Шурпаев уни ва шериги Нажмиддинни ўз уйига таклиф қилиб, 5 минг рубль эвазига у билан жинсий алоқага киришишни таклиф қилган. Аммо икки ўртада пул юзасидан чиққан жанжал оқибатида мудҳиш қотиллик содир бўлган.

Судда сўнгсўз олган судланувчилар ўз қилмишларига пушаймон экани, ҳукм чиқаришда ўзларининг ёшлиги инобатга олинишини сўради. Бироқ суд уларнинг хоҳишини қондирмади.

Н.Муҳиддиновнинг отаси Саймуддин Муҳиддинов суд ҳукми адолатсиз эканини таъкидлар экан: “Ўғлим журналистнинг таклифи билан унинг уйига меҳмон тарқисида борган. Аммо унинг билан пул эвазига жинсий алоқага киришиши борасида ўша ерда билган ва бу иш ўзининг ахлоқига тўғри келмаслигини айтиб эътироз билдиргани учун икки ўртада жанжал чиққан. Ўғлим ўзини ҳимоялаган, қасддан одам ўлдирмаган”,- деди.

Нажмиддиннинг адвокати Наим Бердиев суд жараёнида унинг ҳимоясидаги шахс қисман гуноҳкорлиги эътиборга олинмагани учун ҳам ҳукм юзасидан шикоят аризаси беришини билдирди.

Масруржон Ятимовнинг отаси эса ўғлининг шу қотилликда қўли борлигини, чунки Россияга пул ахтариб борган ҳар бир кишининг фикри қайси йўл билан бўлса ҳам пул ишлаш эканини таъкидлади.

Россиялик журналист Иляс Шурпаев жорий йил 21 мартида Москва шаҳридаги ижара уйида ноъмалум шахслар томонидан ўлдириб кетилган эди.
Москва шаҳри ҳуқуқ-тартибот идоралари тезкор гуруҳ ходимлари олиб борган қидирув натижасида қотиллик тожикистонлик икки меҳнат муҳожири томонидан содир этилгани аниқланган, кейин эса гумонланувчилар Душанбеда қўлга олинганди. Айбланувчилар уйидан журналистга тегишли пул, тилла соат, ноутбук топилганди.
XS
SM
MD
LG