Линклар

Қозоғистонда 300 мингта нолегал мигрант бор


Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги мамлакат ҳудудида МДҲ давлатларидан келган 300 минг нолегал мигрант борлигини хабар қилди.

Қозоғистон ҳукумати улар сонини камайтириш учун нолегалларни қонуний равишда ишга жалб қилиш механизмларини ишлаб чиқмоқда.

“Қозоғистон ҳукумати Қирғизистон ва Тожикистон масъул органлари билан биргаликда меҳнат муҳожирлари учун қулай шароит яратиш дастурини йўлга қўйди”,- дея маълум қилди Қозоғистон меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири Бердибек Сапарбоев.

Унинг билдиришича, миграция жараёнини МДҲ доирасида ташкил этилган давлатлараро маълумотлар банки асосида юритмоқ керак. Ўз навбатида, бу мигрантлар ҳуқуқлари бузилиши ва ноқонуний миграциянинг олдини олишга кўмаклашади.
XS
SM
MD
LG