Линклар

logo-print

Ҳукумат кучлари икки вилоятда амалиётлар ўтказди


Афғонистон ҳукумати қўшинлари халқаро кучлар ёрдамида иккита вилоятда “Толибон” жангариларига қарши амалиётлар ўтказди.

Ғазни вилоятида ўтказилган амалиётда 20дан зиёд жангари йўқ қилинган. Маълум бўлишича, жангарилар халқаро кучлар карвонига ҳужум қилган. Битта машинанинг йўл четига ўрнатилган бомбага дуч келиши оқибатида халқаро кучларнинг тўрт аскари тан жароҳати олган.

Ўрузғон вилоятида ҳам ҳукумат қўшинлари ва жангарилар ўртасида шиддатли тўқнашувлар рўй берган. Бу тўқнашувларда 18 жангари отиб ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG