Линклар

logo-print

Италия Лиссабон шартномасини ратификация қилди


Италия ҳукумати ЕИни ислоҳ этишни назарда тутган Лиссабон шартномасини ратификация қилди.

Ўтган ойда Ирландия мазкур шартномани инкор этганидан сўнг ҳужжатни ратификация қилиш борасида иттифоқ давлатлари орасида келишмовчиликлар кузатилган эди.

Италия ЕИнинг бу шартномани ратификация қилган 24-давлати бўлди. Бироқ мазкур шартнома тўлиқ кучга кириши учун у ЕИга аъзо барча 27 давлат томонидан маъқулланиши шарт.
XS
SM
MD
LG