Линклар

Исроил ва Фаластин тинчлик музокаралари давомийлигидан умидвор


Исроил ва Фаластин расмийлари бош вазир Эҳуд Олмерт яқин келажакда истеъфога чиқишни режалаштираётганига қарамай, АҚШ воситачилигидаги тинчлик музокараларининг давом эттирилишига умид билдирмоқда.

Чоршанба куни Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт 17 сентябрга белгиланган парламент сайлови арафасида истеъфога чиқишини маълум қилди. У коррупция билан боғлиқ айбловлар боис босимга учраб келаётган эди. Бироқ бош вазир номақбул ишларга аралашмаганини таъкидлаб келмоқда.

Фаластин расмийси Соиб Ариқат ўз ҳукумати барча масалаларда Исроил билан келишувга эришишга умид қилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG