Линклар

logo-print

Қозоғистон жанубий чегараларини янада мустаҳкамлайди


Қозоғистон бош вазири Карим Масимов Миллий хавфсизлик қўмитасининг давлат чегараларини тартибга солиш ишларига зарур маблағни ажратишга кўрсатма берди. Бу маблағ кейинги уч йиллик бюджетига киритилади.

“Ҳозир биз Ўзбекистон билан давлат чегарамизни тартибга солдик. Энди чегарамиз ноқонуний кесиб ўтилмаслиги учун барча жанубий чегараларни ёпмоғимиз керак. Бу бизнинг миллий хавфсизлигимиз учун зарур”,- деди Қозоғистон бош вазири.
XS
SM
MD
LG