Линклар

logo-print

Миллатчиларнинг авжи баланд


Жорий йил давомида Россияда миллий нафрат асосида 200га яқин ҳужум содир этилди.

Москва инсон ҳуқуқлари бюроси раҳбари Александр Брод сўзларига кўра, бу ҳужумларда 73 киши нобуд бўлган.

Миллий нафрат асосида содир этилаётган жиноятлар бўйича Москва, Санкт-Петербург ҳамда Свердловск вилояти етакчилик қилмоқда.

Хабарларга кўра, ҳозир Россия бўйлаб 60 мингга яқин радикал миллатчилар ташкилотлари фаолият юритмоқда. Миллатчилар аксар ҳолатларда Марказий Осиё, Кавказорти давлатлари фуқароларини нишонга олмоқда.
XS
SM
MD
LG