Линклар

Леонид Невзлин қотиллик ташкилотчилигида айбланди


Москва суди ЮКОС компаниясининг собиқ акционери Леонид Невзлинни бир қатор қотилликларни ташкил этишда айбдор, деб топди.

Сиртдан ўтказилган суд ҳукмига кўра, 1998 йилда Нефтеюганск ҳокими Владимир Петуховни ўлдириш режасини айнан Л. Невзлин ишлаб чиққан. Прокурор Невзлинга умрбод қамоқ жазоси тайинланишини талаб қилди.

Айни пайтда Исроилда бошпана топган Леонид Невзлин ўзига қўйилган барча айбловларни рад этди.
XS
SM
MD
LG