Линклар

Покистон ўзига қўйилган айбларни рад этди


Расмий Исломобод ўз хавфсизлик кучларининг Ҳиндистоннинг Кобулдаги элчихонасига уюштирилган ҳужумга алоқадорлигига оид айбловларни кескин рад этди.

Бундан бироз аввал “Нью-Йорк Таймс” нашри АҚШ расмийларида Кобулдаги элчихонага ҳужум уюштирган жангариларнинг Покистон хавфсизлик хизматлари билан алоқада бўлганини исботловчи далиллар борлигини маълум қилган эди.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги “Нью-Йорк Таймс” нашри тарқатган бу маълумотларни мутлақо ёлғон, дея таърифлади.

Ҳиндистон ва Афғонистон ҳам Кобулдаги портлашга Покистон хавфсизлик хизмати ходимларининг алоқаси борлигини таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG