Линклар

logo-print

Афғонистонда зўравонликлар кўпаймоқда


Афғонистонда содир этилаётган зўравонликлар кўлами 2001 йилдан буён энг юқори кўрсаткичга етди.

Афғонистондаги юздан зиёд маҳаллий ва халқаро кўмак ташкилотини бирлаштирган Афғонистонга ёрдам кўрсатиш уюшмаси жорий йил август ойига қадар мамлакатдаги зўравонликлар кўлами ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоиз кўпайганини маълум қилди.

Уюшма баёнотида айтилишича, жорий йил давомида Афғонистондаги зўравонликлардан икки ярим минг киши нобуд бўлган. Биргина июль ойида 260 киши зўравонликлар қурбони бўлган.
XS
SM
MD
LG