Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:22

Роҳат Алиев устидан яна бир жиноят иши қўзғатилди


Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёви Роҳат Алиевга қарши навбатдаги жиноят ишини очганини маълум қилди.

Бироқ ушбу жиноят ишига тааллуқли батафсил маълумот жамоатчиликдан сир тутилмоқда. Шундай бўлса-да, маҳаллий оммавий ахборот воситалари бу жиноят иши Р.Алиевнинг рейдерлик фаолиятига қаратилганини хабар қилмоқда.

ОАВ хабарига кўра, Р.Алиев ва унга яқин бўлган бир неча киши мамлакатдаги шахсий тадбиркорлар бизнеси, хусусан, шароб ва алкоголли ичимликлар ишлаб чиқарувчи бир неча объектни ўзлаштириб олган. Ўз навбатида, ушбу бизнесдан келиб тушаётган маблағ Қозоғистонда давлат тўнтаришини уюштириш ишларига сарфланиши кўзда тутилган.

Аксар кузатувчилар ҳукумат яна Р.Алиевнинг шахсига эътибор қаратгани унинг амалдорлар кирдикорлари ҳақида маълумотлар тарқатишни бас қилмаётганида эканини айтмоқда.

22 июль куни Р.Алиев АҚШнинг “Уорлд стреет жорнал” нашрига берган интервьюсида президент Н.Назарбоевни коррупцияга алоқадорликда айблаганди.

“Ҳозир Қозоғистон ҳукумати хориж нашридаги ўзига қарши қаратилган маълумотга қандайдир жавоб бериши керак эди. Улар навбатдаги жиноят иши очиш орқали бунга ўз позициясини билдирмоқда. Шу қаторда расмийлар президентнинг собиқ куёвига қарши яна бир жиноят иши очиш орқали жамоатчилик эътиборини бу айбловлардан чалғитишга уриняпти”,- дейди сиёсатшунос Бўрихон Нурмуҳаммедов.

Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёвига қарши навбатдаги жиноят иши очилгани ҳақидаги маълумот мамлакат мухолифатини ҳам бефарқ қолдирмади.

Бу ҳолатни изоҳлаган мамлакатдаги “балиқ бошидан сасийди, қабилида фикр билдирди.

“Рейдерлик жараёни бошида аслида ҳукуматдаги катта амалдорлар юрганини кузатиш мумкин. Бир нарса аниқки, агар ўшалар ҳам ҳукуматга ёқмай қолса, тил топиша олмаса, Роҳатнинг бошига тушган кун уларни ҳам четлаб ўтмайди”,- дейди Умуммиллий социал-демократик партия раиси ўринбосари Амиржон Қосанов.

Аввалги суд жараёнларида Р.Алиев сиртдан 40 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Янги суд жараёнида эса унга қўшимча муддат қўшиб берилиши тайин. Кузатувчилар Р.Алиев ҳукуматнинг бу ҳаракатига жавобан уларнинг янги-янги кирдикорлари ҳақида маълумотларни тарқатишда давом этишини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG