Линклар

Тожикистон қарзини августгача қайтаради


Тожикистон электр энергияси бўйича Ўзбекистон олдидаги қарзини август ойи охиригача узмоқчи.

“Барқи тожик” ширкати вакили Рашид Гуловнинг билдиришича, Тожикистон май ойидан буён Ўзбекистон олдидаги энергетик қарзларининг 600 миллион киловатт соатини қайтарган.

“Қолган 300 миллион киловатт соат электр қуввати жорий йил август ойи сўнггига қадар узатиб берилади”,- деди Р.Гулов.

Икки давлат ўртасидаги шартномага кўра, ўтган куз-қиш мавсумида Ўзбекистон Тожикистонга 600 киловатт соат электр энергияси етказиб берган. Бунинг эвазига баҳор-ёз мавсумида Тожикистон Ўзбекистонга 900 миллион киловатт соат электр энергияси бериши лозим.
XS
SM
MD
LG