Линклар

Илҳом Алиев номзоди яна президентликка тавсия этилди


Озарбойжоннинг амалдаги раҳбари Илҳом Алиев иккинчи муддатга мамлакат президентлигига номзодликка кўрсатилди.

Бу ҳақдаги қарор “Янги Озарбойжон” партияси қурултойи чоғида қабул қилинди.

46 ёшли Илҳом Алиев 2003 йилда Озарбойжон президенти этиб сайланган эди. Бундан аввал унинг отаси Ҳайдар Алиев ҳам икки муддатга Озарбойжон президентлигига сайланганди.

Айни пайтда мухолифатдаги “Мусават” ва Демократик партиялари 15 октябрга белгиланган президент сайловида иштирок этишдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG