Линклар

logo-print

Цхинвали ўққа тутилди


Айирмачи Жанубий Осетия пойтахти Цхинвалининг ўққа тутилиши оқибатида камида олти киши нобуд бўлди, 15 киши яраланди.

Жанубий Осетия вакилларининг таъкидича, Цхинвали Грузия ҳудудидан ўққа тутилган.

Бироқ Грузия Ички ишлар вазирлиги Жанубий Осетияни Грузияга қарашли Никози ва Томарагени қишлоқларини ўққа тутганликда айблади.

Жанубий Осетия раҳбарияти агар отишмалар бундан буён ҳам давом этса, ўлка қуролли кучлари ҳарбий ҳолатга келтирилиши тўғрисида огоҳлантирди.

Айни пайтда Россия низолашувчи томонларни босиқ бўлишга чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG