Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:48

Солижон Абдураҳмоновга янги айбловлар қўйилмоқда


http://www.hiddenllama.com/browse.php/q63qqo2rr3p/25p5s9qBv8i/q3q3YaOiozS/1rv5cozMiY1/9hql8kZP85B/QRkZl5dpTp_/3D/b31/ Деярли икки ойдан буён Нукусда ҳибсда сақланаётган мустақил журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Солижон Абдураҳмоновга нисбатан янги айбловлар илгари сурилмоқда.

Солижон Абдураҳмонов ҳибсга олинган пайтда унинг машинасидан 114 грамм марихуана ва 6 граммга яқин қорадори топилган ва у истеъмол қилиш учун наркотик сақлашда айбланаётганди. Эндиликда журналист наркотик сотишда айбланмоқда. Агар қўйилган айблов исботланса, у ўн йилдан йигирма йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

С.Абдураҳмонов фаолият кўрсатиб келган Uznews.net сайти бош муҳаррири Галима Бухорбоеванинг айтишича, тиббий экспертиза хулосасига кўра, журналист наркоман эмас, деб расман эълон қилинган.

С.Абдураҳмоновга янги айбловлар эълон қилинаётган бир пайтда халқаро ташкилотлар унинг ҳимоясига отланди.

“Халқаро амнистия” ташкилоти ўзи ўтказган суриштирувдан кейин Солижон Абдураҳмоновнинг ҳибсга олинишига унинг профессионал фаолияти сабаб бўлганини аниқлади.

Ташкилот Солижон Абдураҳмоновни “виждон тутқуни”, дея тан олди ва Ўзбекистон ҳукуматини зудлик билан уни озод этишга чақирди.

“Халқаро амнистия” 31 июль куни эълон қилинган баёнотида Солижон Абдураҳмоновнинг фақат ҳуқуқ ҳимояси борасидаги ва журналистик фаолияти учун ҳибсга олингани таъкидланади. Шундан келиб чиққан ҳолда ташкилот Ўзбекистон ҳукуматига юзланиб, С.Абдураҳмоновни сўзсиз ва зудлик билан ҳибсдан озод этишга чақиргани ҳақида ёзади Uznews.net.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг матбуот эркинлиги масалалари бўйича вакили Миклош Харашти ҳам Ўзбекистондаги мустақил журналистларнинг қўрқитилиши ва таҳқирланиши воқеалари хусусида, жумладан, Солижон Абдураҳмоновнинг ҳибсга олинганидан хавотир билдириб баёнот эълон қилган.

Германия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Кавказ бўйича вакили Ханс-Дитер Лукас эса С.Абдураҳмоновнинг ҳибсга олиниши унинг журналистик фаолияти туфайли экани аниқланса, Германия ЕИ доирасидаги музокараларда унинг озод этилишини сўрашини маълум қилди.

Лукаснинг ушбу баёноти Германия канцлери Ангела Меркель ва Германия ТИВ раҳбари Франк-Вальтер Штайнмайерга, Германияда рўйхатга олинган ва Uznews.net сайтининг муассиси бўлган “Uzbekistan Press Freedom Group” президенти Ахим Феррари номидан ёзилган хатга жавобан билдирилди.

Германиядаги “Журналистик суриштирув” ташкилотининг элликка яқин журналисти ҳам С.Абдураҳмоновнинг тақдиридан хавотир билдириб, Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилди.

Айни ташкилот фаолларидан бири, германиялик журналист Маркус Бенсманн Солижон Абдураҳмонов ҳибсда қийноқларга учраши ва кўп йиллик қамоқ жазосига тортилишидан хавотир билдирди.

“Биз “Журналистик текширув” ташкилоти номидан Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилиб, С.Абдураҳмонов иши юзасидан ҳаққоний ва очиқ текширув ўтказишни сўрадик ҳамда Ўзбекистон ҳукуматидан журналистларни таъқиб этишни тўхтатишни талаб қилдик”,- деди Маркус Бенсманн.

Бош қароргоҳи Германияда бўлган Инсон ҳуқуқлари халқаро жамияти ҳам Солижон Абдураҳмоновнинг ҳибсга олинганидан ташвиш билдирган.

Ташкилот ижрочи директори Карл Хафеннинг “Озодлик”ка айтишича, улар ташкилот номидан Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовга мурожаатнома жўнатиб, Солижон Абдураҳмоновнинг ҳибсга олинишидан хавотир билдирган ва унинг озод қилинишини сўраган.

Солижон Абдураҳмонов “Озодлик” ва “Америка овози” радиолари, Уруш ва тинчликни ёритиш институти сингари бир қатор халқаро оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилган. Сўнгги вақтда у Uznews.net сайтининг Қорақалпоғистондаги мухбири бўлиб фаолият кўрcатаётганди.
XS
SM
MD
LG