Линклар

Ал-Масрийнинг ўлими тасдиқланди


“Ал-Қоида” етакчилари ҳаракатнинг кимёвий ва биологик қуроллар бўйича эксперти Абу Ҳаббоб ал-Масрийнинг ўлимини тасдиқламоқда.

Бу ҳақда 30 июль куни “Ал-Қоида”нинг Афғонистондаги етакчиси Мустафо Абу ал-Язид имзоси билан баёнот тарқатилди. Аммо бу баёнотнинг ҳақиқийлиги ҳали мустақил манбалар орқали тасдиқлангани йўқ.

Покистон расмийлари ал-Масрий 28 июль куни Жанубий Вазиристонда амалга оширилган ҳаво ҳужумлари чоғида ўлдирилганини мълум қилганди. АҚШ ҳукумати ал-Масрийнинг жони учун 5 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот эълон қилган.
XS
SM
MD
LG