Линклар

Фаластинликлар ортга қайтарилди


Ғазо минтақасида “Ҳамас” ва “Фатҳ” ҳаракатлари ўртасида бўлган қонли тўқнашув чоғида Исроилга қочиб борган фаластинликларни ортга қайтарилди.

Исроил расмийларининг билдиришича, 2 август кунги тўқнашувларидан сўнг “Фатҳ” ҳаракатининг Исроилга қочиб ўтган 180га яқин аъзоси Фаластин мухторияти раҳбари ҳамда “Фатҳ” етакчиси Маҳмуд Аббос сўровига биноан Ғазога етказилган.

Исроил ҳарбийлари чегарани кесиб ўтган 22 аскар зудликда шифохонага олиб кетилганини маълум қилмоқда. Бироқ “Рейтер” ахборот агентлигининг “Ҳамас” ҳаракати матбуот вакилига таяниб хабар қилишича, ортга қайтарилганлар махсус хизматлар томонидан ўша заҳотиёқ ҳибсга олинган.

Шанба куни Ғазода бўлиб ўтган тўқнашувларда 9 киши ўлдирилган, юзга яқини жароҳатланган эди. Фаластиндаги икки қуролли гуруҳ ўртасидаги тўқнашувлар яқинда Ғазода содир бўлган портлашдан сўнг авж олди. Портлаш учун масъулиятни “Ҳамас” “Фатҳ”га юклади. “Фатҳ” эса бу айбловни рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG