Линклар

Жанубий Осиё мамлакатлари ҳамкорликни кучайтиради


Жанубий Осиёдаги 8 давлат етакчисининг терроризмга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги масаласида Шри-Ланкада ўтказган учрашуви якунига етди.

Жанубий Осиё давлатлари минтақавий ҳамкорлиги иттифоқининг Коломбодаги саммити якунида давлат етакчилари террор хужумини молиялаштиргани гумонланган ташкилотлар ҳисоб рақамини музлатиш, минтақавий тараққиёт учун хизмат қилувчи жамғарма ташкил қилиш ва озиқ-овқатлар захирасини тузиш тўғрисидаги келишув имзоланди.

Саммит доирасидан ташқарида Покистон бош вазири билан Афғонистон президенти ўртасида учрашув бўлди. Расмийлар ҳар икки давлатга бирдай хавф солиб турган терроризм, жангари гуруҳларга қарши кураш масалаларини муҳокама қилди.

Сўнгги вақтларда Исломобод раҳбарияти унинг махсус хизматлари портлашларга алоқадор экани тўғрисидаги айбловлар остида қолмоқда. Саммит вақтида Покистон бош вазири айни масалаларда Ҳиндистоннинг ташқи ишлар давлат котиби Шив Шанкар Менон билан ҳам алоҳида учрашув ўтказди. Бунда Покистон томони Ҳиндистоннинг Кобулдаги элчихонасида бўлган портлаш бўйича тергов ўтказишни таклиф қилгани маълум қилинди. Ўтган ойда содир бўлган портлаш 50дан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетган эди.
XS
SM
MD
LG