Линклар

logo-print

Журналист наркотик моддалар сотишда айбланмоқда


Икки ойдан буён Нукусда ҳибсда сақланаётган мустақил журналист ва ҳуқуқ фаоли Солижон Абдураҳмонов наркотик моддалар савдосида айбланмоқда.

Бунга қадар ҳуқуқ фаолига ҳибсга олинган чоғида автомобилидан 114 грамм марихуана ва 6 граммга яқин қорадори топилди, деган асос билан наркотик моддаларни истеъмол қилиш айби қўйилган эди.

C.Абдураҳмоновнинг ишини кузатиб келаётган халқаро ташкилотлар, жумладан, “Халқаро амнистия” ҳибсга олиниши унинг профессионал фаолияти билан боғлиқ, деб ҳисобламоқда ҳамда Ўзбекистон ҳукуматини зудлик билан уни озод этишга чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG