Линклар

logo-print

Полиция участкасига ҳужум уюштирилди


Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги полиция участкасига уюштирилган ҳужумда 16 киши нобуд бўлди.

Хитой оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотга кўра, бир гуруҳ номаълум шахслар юк машинаси ёрдамида полиция участкаси ҳовлисига бостириб кириб, полиция ходимларига қарата гранаталар улоқтирган. Бу ҳужумда яна 16 киши тан жароҳати олган.

Хитой сиёсатига қарши кураш олиб бораётган Шарқий Туркистон ҳаракати мазкур ҳудудда фаолият юритаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG